ОКМКда илк бор нанотехнологиялар бўйича патент олинди

    Саноат 7 ноябр 2023 1491

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди. Қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун вольфрам нано кукунини олиш усулига тақдим этилган ушбу патент 100 фоиз ОКМКга тегишли.

    Ушбу усул кукун металлургиясида, нанокукунларни олиш ва қўллашда фойдаланилади. У орқали ишлаб чиқариш жараёнида қотишманинг мустаҳкамлиги 16 фоизга оширилади. Қаттиқ қотишмаларда энг оғир ҳолатдаги параметр бу мустаҳкамлик бўлиб, янги ихтиро юклама (босим остида) унинг синиб кетмаслигининг олдини олади.

    Нанокукунлар қотишма ишлаб чиқаришда рекристаллизация жараёнида фаол қатнашиб, зич материалларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ҳозирда ушбу ихтиро ОКМКнинг Чирчиқ шаҳридаги таркибий бўлинмасида қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.

    ОКМК ахборот хизмати

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates