Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

    Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

    Ушбу янги муолажа усули беморларнинг инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиб, саломатлигини тиклашига ёрдам берди. Бунинг учун қайта дастурлаштирилган ҳужайралардан фойдаланилди.

    Клиник синовлар чоғида қандли диабетнинг 1-туридан азият чекаётган 25 ёшли аёлда илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилди.

    Операциядан бир неча ой ўтиб, бемор организми инсулин гормонини ишлаб чиқариш қобилиятини босқичма-босқич тиклади. Натижада аёл яна соғлом ҳаётга қайтди.

    Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга.

    Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Энди бундай хасталиклар рўйхатига қандли диабет ҳам қўшилди.

    Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида касалликнинг 2-турига чалинган 59 ёшли эркак шу усулда даволанди. Илдиз ҳужайралари кўчириб ўтказилган ушбу бемор инсулин қабул қилишдан тўлиқ воз кечишга эришди.

    Тяньцзинь шаҳар марказий шифохонаси қошидаги Трансплантация маркази бош шифокори Ван Шусеннинг қайд этишича, ушбу янгилик дунёда қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларни даволашда оламшумул ютуқ бўлиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates