Марк Цукербергнинг компанияси “ақлли” кўзойнак ишлаб чиқди

    Қурилма жонли нутқни таржима қилиши, видео кўрсатиши, қўнғироқ қилиши мумкин.

    Meta компанияси томонидан ишлаб чиқилган кўзойнак одатий кўзойнакларга ўхшайди ва оғирлиги атиги 100 грамм.

    Orion кўзойнаклари имо-ишораларни яхшироқ кузатиш ва уларга жавоб бериш учун 70 даражали кўриш бурчагига эга microLED экранлар, ўрнатилган сунъий интеллект ёрдамчиси ва ЭМГ датчикли билагузук билан жиҳозланган.

    Қурилмани қараш орқали ҳам бошқариш мумкин. Барча голограммалар кичик процессор блоки ёрдамида линзаларга узатилади.

    Тахминларга кўра, келажакда гажет смартфонлар ўрнини эгаллаши керак: у реал вақт режимида фильмлар, ўйинлар кўрсатиши, видео қўнғироқларни, ёзишмаларни амалга ошириши, ҳаттоки оғзаки нутқни таржима қилиши мумкин.

    Қурилманинг нархи 10 минг доллардан ошади. Кўзойнак сотувга чиққунга қадар такомиллаштирилади, деб хабар беради kz.kursiv.media.




    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates