Олимлар 1930 йилдан буён одам миясининг ҳажми деярли 7 фоизга ошганини аниқлашди

    Дэйвисдаги Калифорния университети олимлари 1930 йилдан буён одам миясининг ҳажми деярли 7 фоизга ошганини аниқлашди.

    Тадқиқотчилар 30 ёшдан 62 ёшгача бўлган 5209 эркак ва аёлда мия ҳажмини ўлчаш учун мия магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) фойдаланишди. Қайд этилишича, МРТ текширувлари 1999 йилдан 2019 йилгача ўтказилган. Тадқиқот иштирокчилари 1930-1970-йиллар орасида туғилган.

    Натижалар шуни кўрсатдики, 1930-йилларда туғилганлар учун миянинг ўртача ҳажми 1234 миллилитрни ташкил этган бўлса, 1970-йилларда туғилганлар учун бу кўрсаткич 1321 миллилитрга кўтарилиб, тахминан 6,6 фоизга ўсган.

    Олимлар, шунингдек, мия ҳажмининг ошиши ёш авлод вакилларида деменция хавфини камайтириши билан боғлиқлигини аниқлашди, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates