Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топишди

    Лондон университети коллежи олимлари сайёрани совитиш учун янгиларини ишлаб чиқариш ўрнига, мавжуд самолётлардан фойдаланиш мумкинлигини аниқлашди.

    Бу қуёш нурини қайтариш ва Ердаги ҳароратни пасайтириш учун атмосферага кичик заррачалар қўшишга асосланган усул. Тадқиқот Earth журналида чоп этилган.

    Илгари, аэрозолларни жуда баланд – экватор яқинида тахминан 20 километр баландликка кўтариш талаб қилинади, деб ҳисобланган. Бу махсус самолётларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, агар заррачалар 13 километр баландликда, Ер қутбларига яқинроқ жойларга, мисол учун Норвегия ёки Альяска ҳудудларига Boeing 777F каби оддий юк ташувчи самолётлар ёрдамида пуркалса, сезиларли совитишга эришиш мумкин.

    Агар заррачалар экваторга юқорироқ ва яқинроқ жойга пуркалса бу усул камроқ иш беради. Худди шу таъсирга эришиш учун кўпроқ моддаларни ишлатиш керак бўлади – тахминан уч баравар кўп. Бу кислотали ёмғир каби ножўя таъсирлар хавфини оширади. Бундан ташқари, бу усул воситасида глобал исишнинг таъсири энг юқори бўлган тропик ҳудудларни совитиш қийин.

    Бироқ, олимлар иқлим ўзгаришига қарши курашишнинг барча мумкин бўлган усулларини ўрганиш муҳим деб ҳисобламоқда. Янги технология ишлаб чиқилишини кўп йиллар кутишдан кўра, мавжуд самолётлардан тезда фойдаланишни бошлаш осонроқ ва арзонроқ бўлар эди.

    Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу усул иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш заруратидан воз кечишга имкон бермайди. Глобал исиш муаммосининг ҳақиқий ечими углерод изларини камайтиришдир, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates