Бу ҳақда "he-tech" хабар берди.
Мазкур технология Паркинсон касаллиги, депрессия, сурункали оғриқ, ҳатто семизликни даволаш учун магнит майдон ёрдамида инсон бошидаги занжирларни ўчириши ёки ёқиши мумкин.
Олимлар моддаларнинг ҳужайра мембранаси орқали ўтиши учун махсус йўлларга йиғилувчи ўзига хос хусусиятларга эга оқсилни яратди. Сўнг унга ферритин номли темир тутувчи оқсил-тузоққа ёпишиш имкони берилди. Охирги босқичда эса юқорида айтиб ўтилган ферритин томонидан ушлаб турилган атомларга таъсир ўтказиш ва каналларни очиб-ёпиш учун магнит майдонидан фойдаланилди.
Маълумотларга кўра, олимлар томонидан паркинсон касаллиги бўлган сичқонлар устида тажриба ўтказилган. Ўтказилган тажрибаларга кўра, магнит-резонанс томография ёки МРТ сканерининг субъектларга таъсири уларни жойида ҳаракатсиз ҳолатга келтирган. Яъни, олимлар ҳар қандай ҳаракатни назорат қила олган.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу технологияни инсонларда қўллаш орқали характерли мотор тебранишлари ва титроқларни, шунингдек, сурункали мия касалликлари пайтида бошқа ғайритабиий ҳаракатларни камайтиришга эришиш мумкин бўлади.