Олимлар хавфли бактерияларга қарши антибиотик ишлаб чиқишди

    Янги антибиотик жиддий инфекцияларни келтириб чиқарадиган ва мавжуд даволаш усулларига чидамли бўлган бир нечта бактерияларга қарши самарадорлигини кўрсатди.

    Олимлар янги антибиотик – крезомицинни ихтиро қилишди.

    Таъкидланишича, янги антибиотик сичқонлар устида олиб борилган тадқиқотларда жиддий инфекцияларни келтириб чиқарадиган ва мавжуд даволаш усулларига тобора чидамли бўлиб бораётган бир қанча бактерияларга қарши самарадорлигини кўрсатди.

    “Энг муҳими, у ҳайвонларда антибиотикларга чидамли штаммларни бартараф этади. У ўлимга олиб келадиган бактерияларга нисбатан кучлироқ ва самаралироқдир”, дейди тадқиқот ҳаммуаллифи, Чикагодаги Иллинойс университети биология фанлари доценти Юрий Поликанов.

    Крезомицин синтези бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитлар даволанишга қаршилик кўрсатиш қобилиятини ривожлантирганда юзага келадиган микробларга қарши чидамлиликни бартараф этишга қаратилган тадқиқотларнинг бир қисмидир.

    Крезомицин ўткир респиратор касалликлари тарқалишида муҳим роль ўйнайдиган бир қатор хавфли бактерияларга қарши самарали эканлигини исботлади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates