Олимпия шаҳарчасида яшовчи спортчиларда коронавирус аниқланди

    Спорт 18 июл 2021 651

    Токиодаги Олимпия шаҳарчасида яшовчи икки хорижлик спортчида коронавирус аниқланди.

    Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитасининг сайтида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган. Бироқ спортчиларнинг шахси маълум қилинмаган.

    Бундан ташқари, ҳужжатда айтилишича, бугун, 18 июль куни инфекция Олимпия шаҳарчасида яшамайдиган бир нафар спортчи, ОАВ ходими, хизматчи, шунингдек, мусобақага алоқадор бўлган яна беш кишида аниқланган. Уларнинг ҳеч бири Япония фуқаролари эмас.

    Ташкилий қўмита 17 июль куни Олимпия шаҳарчаси ҳудудида коронавирус аниқланган биринчи ҳолат тўғрисида хабар берди.

    “Kyodo” агентлиги хабарига кўра, Токио-2020 ташкилий қўмитасининг мусобақа билан боғлиқ вакили ва Олимпия шаҳарчасида инфекция мавжудлиги тасдиқланган иккала спортчи ҳам бир мамлакат фуқаролари. Бундан ташқари, бир спорт турида фаолият олиб боради.

    Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабабли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва жорий йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Ташкилотчилар турнирни хорижлик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди, ҳатто маҳаллий томошабинларнинг ҳам Япониянинг олтита префектурасида, шу жумладан Токиода бўлиб ўтадиган тадбирларга киришларига рухсат берилмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates