Олис ҳудудлар аҳолисига кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси хизмат кўрсатади

    Миллий тиббиёт марказига Дания давлатидан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Маълум қилинишича, мазкур мажмуа нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу ноёб мажмуада юрак-қон томир касалликларини эрта диагностика қилиш учун зарур бўлган ангиография ускунаси ҳамда бошқа илғор тиббий асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги билан бирга, деярли барча турдаги, шу жумладан юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини бажариш учун ҳам барча шароитлар яратилган.

    Марказ директори Мақсуд Саидовнинг таъкидлашича, Авваллари чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли бу каби юқори технологик текширувлар ва жарроҳлик амалиётлари учун вилоят марказларига, пойтахтга, айрим ҳолларда эса ҳатто чет элга боришига тўғри келарди. Эндиликда эса бу мажмуа орқали улар яшаш манзилининг ўзида бундай тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

    Мажмуанинг операцион блокида ҳаво ҳароратини бир маромда сақлаш мумкин. Бу барча ускуналарнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлайди. Кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси 8 соат ишлай оладиган алоҳида генераторга ҳам эга.

    Ушбу уникал техника юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажариш имконини беради.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates