Мазкур ҳужжат олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳозирда ОТМларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида «Муҳандислик соҳаларида кадрларни тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бажарилмоқда.
Хусусан, ТДТУ Олмалиқ филиалида муҳандислик фанларидан дарс берадиган профессор ўқитувчиларни дарс берадиган фанини хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тегишли ишлаб чиқариш корхоналарида қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқилди.
Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ҳамкорлик доирасида 2024 йил август ойида 44 нафар профессор-ўқитувчилар ОКМК АЖда касбий кўникмаларини эгаллашга йўналтирилган стажировкада бўлишди.
Шунингдек, ТДТУ Олмалиқ филиалида ОКМК АЖ Ўқув маркази билан ҳамкорликда стажировкани муваффақиятли тамомлаган профессор-ўқитувчиларга сертификатлар берилди.
Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилида ОТМ талабаларини дуал тизимида ўқитиш, ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш ҳамда таркибий бўлинмалар ҳудудларида ТДТУ ОФ кафедраларини тантанали равишда очиш мақсадида режа асосида чора-тадбирлар жадвалини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритилди.
Ҳамкорлик материали