Олма-отада икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтказилди

    Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21 йиғилиши бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

    Ўзаро муносабатлар шундай юқори даражага кўтарилишида Давлатларимиз Раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасидаги дўстона ва ишончли алоқалар муҳим омил бўлмоқда.

    Бугун дунёда кузатилаётган геосиёсий ва тез ўзгарувчан вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    Шундан келиб чиқиб, мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарурлиги, бунинг учун, учинчи давлатлардан импорт ўрнини босиш ва тўлақонли эркин савдо режимига ўтиш бўйича тизимли ишларни кучайтириш лозимлиги билдирилди.

    Шунингдек, саноат кооперацияси, транспорт ва транзит, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, маданият ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Йиғилиш сўнггида, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21 йиғилиши баёни имзоланди.

    Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифи доирасида Олма-ота шаҳридаги жамоат транспортини бошқариш маркази ва бошқа объектлар фаолияти билан ҳам танишилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates