Олмаотада “Оролбўйи гавҳари” кўргазмаси очилди

    Қозоғистон Марказий давлат музейида қорақалпоқ халқининг бой тарихий-маданий меросини тарғиб қилишга бағишланган “Оролбўйи гавҳари” сайёр кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Қозоғистон илмий ва академик доиралари вакиллари, қорақалпоқ диаспораси фаолларидан иборат ватандошлар, талабалар, шунингдек, Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари иштирок этдилар.

    Кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси тарих ва маданият давлат музейининг 150 дан ортиқ экспонатлари, жумладан, қорақалпоқ халқи тарихига оид археологик ва этнографик тўпламлар, миллий либослар ва заргарлик буюмлари намойиш этилмоқда.

    Марказий давлат музейи директори Рашида Харипова ўз нутқида ушбу кўргазма минтақадаги қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва маънавий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлагани баробарида унинг мазмун-моҳиятини юқори баҳолади.

    Қорақалпоғистон Республикаси тарих ва маданият давлат музейи директори Айжамал Юсупова музей коллекциясини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон ҳукумати томонидан музейнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди.

    Бош консул Аброр Фатхуллаев, ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига, Марказий давлат музейига қозоғистонликларга қорақалпоқ халқининг маданий мероси, бой тарихий асарлар билан танишиш имконини берадиган ушбу кўргазмани ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Дипломат, шунингдек, иштирокчиларга Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновация технологиялари ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

    Кўргазма ўз ишини 6 октябрга қадар давом эттиради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates