Қайд этилишича, шу йилнинг 5 июнь куни соат 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб борган ва 07:12 да ёнғин қуршаб олиниб, 07:34 батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир бирига туташ бўлганлиги сабабли ёнғин натижасида 4 та хонадон ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.









