Омбудсманга 75 ёшни қаршилаган ота “Саховат”уйига жойлаштиришни сўраб мурожаат қилди

    Ижтимоий ҳаёт 29 июн 2023 2126

    Мурожаатчи 2013 йилда “Саховат” интернат уйига жойлаштирилган. Орадан 9 йил ўтиб мурожаатчининг ўғли С.Х. отасини ўз хонадонига олиб кетади.

    Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли отахон Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсаман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига мурожаат қилиб, “Саховат” интернат уйига жойлаштирилишда ёрдам сўради, дея хабар берди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.

    Аниқланишича, мурожаатчи 2013 йилда “Саховат” интернат уйига жойлаштирилган. Орадан 9 йил ўтиб мурожаатчининг ўғли С.Х. отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин, 3 ойдан сўнг, яъни 2023 йил январь ойида Булоқбоши туманида яшовчи холасининг уйига олиб бориб қўяди.

    Мурожаатчи, аризасида бетоблиги, опаси ҳам ёши катталиги сабаб қўзи кўрмай қолгани ва унинг қизи 1-гуруҳ ногирони эканини билдирган. 75 ёшли ота “Саховат” интернат уйига қайта жойлаштириш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганини маълум қилган.

    "Мазкур мурожаат минтақавий вакил томонидан назоратга олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси мурожаат қилинди. Натижада кекса мурожаатчи “Саховат” интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates