Ўмон Султонлиги билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади

    Бизнес 18 октябр 2023 1849

    Жорий йил 17 октябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Ўмон Султонлигининг Муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Шу жумладан, Ўмоннинг Салала Порти орқали Африка қитъасига чиқиш, реэкспортни йўлга қўйиш, шунингдек балиқчилик ва асалчилик тармоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди.

    Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармон доираларини яқинроқ алоқалар ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича ҳамкорликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates