Она МИБ ёрдамида болаларидан моддий таъминот ундириб олди

    МИБ ходимлари томонидан фарзанддан ўз онасига 2024 йил 1 апрелгача, жами 6 млн. 200 минг сўм таъминот маблағи ундириб берилди.

    Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласа, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

    Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида, суднинг қарорига кўра, қарздор фарзанд М.М дан ундирувчи, яъни онаси М.Д. фойдасига моддий таъминот ундириш ҳақидаги ижро иши бўйича мавжуд бўлиб, ўз вақтида тўламагани учун фарзанд ва онаси МИБ идорасига чақиртирилган.

    Шундан сўнг, МИБ ходимлари томонидан фарзанддан ўз онасига 2024 йил 1 апрелгача, жами 6 млн. 200 минг сўм таъминот маблағи ундириб берилган.

    Аниқланишича, онаизор МИБ идорасига келиб, узоқ вақтдан буён кўрмаган фарзандини кўргач, мазаси бўлмагани учун тез тиббий ходимлари жалб этилган экан.

    МИБ ходимларининг айтишича, онаизор яна бир фарзанди ўғли М.М. дан ҳам моддий таъминот олади. М.М. ўз вақтида тўлаб бораётган экан.

    Маълумот учун: онасига моддий ёрдам тўлашдан бўйин товлагани учун МИБ идорасига чақиртирилган аёл М.М.нинг ўзининг ҳам 2 фарзанди бор.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates