Унда бир қатор долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама этилди.
Тадбирда Марказ аввалдан фаолият юргизиб келаётган учта хизмат — акушерлик ва гинекология, репродуктив саломатлик, ҳамда она ва бола скрининги функцияларини бирлаштириши таъкидланди.
Энди жорий йилдан бошлаб, ушбу йўналишларда мавжуд бўлган муаммолар ва “тор жойлар”ни аниқлаш бўйича йиғилишлар мунтазам равишда ўтказиб борилади. Улар давомида юзага келган хулоса ва таклифлар таҳлил ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг, тиббиёт муассасалари аудити соҳасидаги замонавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, кадрлар тайёрлаш даражасининг, коррупцион ҳолатларга эътиборнинг, молиявий интизомларга риоя этиш ва бошқаларнинг амалдаги стандартларга мувофиқлиги масаласини кўтарди.
Мажлис давомида РИОваБСИАТМнинг 14 та вилоят филиаллари директорлари ўзларини ўйлантираётган саволларни баён қилди. Булар, перинатал ёрдамни регионализация билан боғлиқ муаммолар, хусусан, оғир кечаётган касаллик билан касалланган, муддатидан аввал туғаётган бемор аёлларни вилоят миқёсидаги муассасаларда ётқизиб даволаш керак ёки аксинча, хавф аломатлари кузатилмаган, белгиланган муддатда туғаётган аёлни бирламчи бўғиндаги туғруқ комплексига юбориш кераклиги таъкидланди.
Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини самарасини оширишда амалга ошириладиган муҳим вазифалардан бири бу рақамлаштиришдир. Жумладан ҳомиладорларнинг ягона электрон базасини яратиш ҳам. Бунда ҳар бир ҳомиладор аёл тўғрисидаги маълумот маълумотлар базасига аёлнинг шифокорга дастлабки учрашидаёқ киритилади. Киритилган маълумотлар туғруқ комплекслари, жумладан, РИОваБЦИАТМ ва унинг ҳудудий филиаллари шифокорларига маълум бўлиши инобатга олинади.
Шунингдек, алоҳида вазиятларда катта миқдорда керак бўлиб қолиши мумкин бўлган қон препаратлари билан таъминланиш масаласи ҳам кўтарилди. Туғруққача бўлган даврда даволашга ётқизилган босқичда қон кетиш хавфи катта бўлган аёллар учун қон препаратлари захирасини аввалдан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш зарур.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари директорларини ўйлантирган яна бир масала — бу полипрагмазия ёки беморга катта миқдордаги дори воситаларини асоссиз буюриш. Шундай ҳолатлар мавжудки, илгари клиник протоколлар бўйича 1-3та дори воситаси буюриш ўрнига бир қатор дори воситаларининг буюрилиши натижасида беморларнинг ҳолати ёмонлашган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўпинча дорихоналар, фирма бланкларига эмас, балки шифокорнинг муҳри босилмаган оддий қоғозга асосан дори сотган ҳолатлари кўп учраяпти. Дори воситаларининг кўп ва ортиқча қабул қилиниши натижасида пайдо бўлган касалликларни кейин даволашга тўғри келяпти.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.