“Онамга айтганларим” – ёш ижодкор кўнглидаги ниятлар шодаси

    Маданият 14 сентябр 2021 1336

    Бугунги кунда республика миқёсида ёш ижодкорларни саралаш, уларнинг китобларини чоп этишга катта эътибор бериляпти. Юртимизнинг истеъдодли фарзандлари ўқиб-ўрганишлари, ўз қобилиятларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги қувонарлидир

    Ёшликнинг зангор боғларида ўз туйғулари рангини чизиш истагида қалам тебратаётган юртдошларимиздан бири Шаҳзода Ашраповадир. У Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 149-мактабда ўқийди. Ташаббускор ва фидойи қиз кўплаб ташаббуслари билан устозлари ва тенгдошларининг меҳрини қозонган.

    Шу кунгача ёш ижодкорнинг “Бобом яратган боғ”, “Бағрикенг дунё”, “Фахримсан, ватаним”, “Онамга айтгаларрим” деб номланган шеърий машқлари жамланган тўпламлари чоп этилган.

    “Мен халқ оғзаки ижоди намуналари билан танишишни жуда яхши кўраман. Асрлар давомида сайқал топиб келган бу дурдоналаримизда халқимизнинг Она Ватанга бўлган чексиз муҳаббати, донишмандлиги ва гўзал нолалалари яширинган”, дейди Шаҳзода.

    Ватансиздан сўраб билгил ватан қадрин,

    Гул-гиёҳдан сўраб билгил чаман қадрин.

    Дардли киши яхши билан тикан заҳрин,

    Қийинчилик доим синар инсон сабрин,

    Азиз инсон, бахтинг топгил шу масканда,

    Ўзбекистон деб аталган ҳур Ватанда.

    Ёш ижодкорнинг бу каби мисраларида унинг беғубор ва эзгу ниятларга тўла қалби бор туйғулари, силсилалари билан намоён бўлади. Шаҳзода Ашрапова келгусида ўз интилишлари ва изланишлари билан улуғ устозларнинг ва шеърият мухлисларининг эътибори ва эътирофига сазовор бўлади, деган умиддамиз.

    Дилноза Рустамова,

    журналист

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates