OpenAI 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

    Молия 4 август 2025 1055

    2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан жами 78,2 миллиард сўм солиқ тўланган.

    Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўпдир.

    Тўланган солиқлар умумий ҳажмининг 94 фоизи қуйидаги 10 та йирик хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

    • Meta – 22,6 миллиард сўм
    • Apple – 22,1 миллиард сўм
    • Google – 19,4 миллиард сўм
    • OpenAI – 2,9 миллиард сўм
    • Booking.com – 1,9 миллиард сўм
    • TikTok – 1,8 миллиард сўм
    • Netflix – 896,2 миллион сўм
    • Acca – 797,1 миллион сўм
    • Zoom – 786,7 миллион сўм
    • Adobe – 530,8 миллион сўм

    Мазкур маълумотлар Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ривожланаётганини ҳамда солиқ тизими глобал рақамли компаниялар билан самарали иш олиб бораётганини кўрсатади.

    Маълумот учун, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳар чоракдан сўнгги ойнинг 20-кунига қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва белгиланган миқдордаги солиқларни тўлаши лозим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates