Ўқувчилар орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди

    Нишон тумани солиқ инспекцияси ходимлари ҳудуддаги 14-мактабга бориб, ўқувчилар орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат тарқатгани кескин эътирозларга сабаб бўлган эди.

    Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан хизмат текшируви тайинланган эди.

    Аниқланишича, шу йилнинг 4 сентябрь куни солиқ инспекциясининг Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимлар таркибидан Нурманов Рўзмамат Норқобилович ва Хазратқулов Бобур Асатуллаевичлар тумандаги 14-сонли ўрта мактаб бориб, 3-синф ўқувчиларига жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари ҳақида эслатмаларни ота-оналарига етказиш учун тарқатишган.

    Инспекция раҳбарияти томонидан ушбу ходимларга эслатмани айнан мактаб ҳудудида тарқатиш ҳақида топшириқ берилмаган.

    Ходимлар мактаб ўқитувчиси билан келишиб, синф хонага кирган ҳолда ўқувчиларга эслатмаларни тарқатишган. Ҳолат синф раҳбари томонидан видео тасвирга олиниб, синф ўқувчилари ота-оналарининг телеграмдаги гуруҳига ташлаб юборилган. Натижада ушбу видео тасвир ижтимоий тармоқларга салбий талқинда тарқалиб кетган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Нишон тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Рахимқулов расмий огоҳлантириш берилди.

    Ходимлар Р.Нурманов ва Б.Хазратқуловлар томонидан йўл қўйган хатолари учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда барча шаҳар ва туман солиқ инспекциялари бошлиқлари бу каби ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан огоҳлантирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates