Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Будапештдаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
“Ғарб цивилизациясининг беш юз йиллик ҳукмронлиги тугади... Ғарб дунёсида либерал прогрессив ҳукмронлик тугади. Бутун дунё Ғарб модели бўйича ташкил этилиши ва бунинг учун танланган халқлар иқтисодий ва молиявий манфаатлар эвазига бунга тайёр бўлади, деган ғоя барбод бўлди”, дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди венгер сиёсатчиси.
Унинг сўзларига кўра, “ҳозирда Ғарбга қараганда тўрт баравар тез ривожланаётган Осиё давлатлари иқтисодиётининг ўсиши” ва халқаро муносабатлардаги сиёсий мавқега эга бўлаётгани Евроосиёнинг Ғарбга қараганда юксакликка эришишининг зарурий шартига айланмоқда, деб хабар беради lenta.ru.