Туркистон силовсини заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва CITESнинг II иловасига киритилган. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғи ва Зомин миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. 17 йилгача яшайди, сони тахминан 300 тага яқин.
Маълумот учун, Зомин давлат қўриқхонаси 1928 йил 5 июнда Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудларида ташкил қилинган. Ҳудудда 149 тур ҳайвонот дунёси яшайди, шундан 17 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қўриқхонада Туркистон силовсинидан ташқари Тян-Шан қўнғир айиғи, Сибир тоғ эчкиси, оқ бошли қумой, бургут, тасқара ва бошқа ҳайвонлар ҳам яшайди.








