"Ҳисор" давлат қўриқхонасида бўрилар фотоқопқонга тушиб қолди

    Яшил сайёра 5 феврал 2025 406

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Департаменти "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига бўрилар муҳрланди.

    Бўрилар ташқи кўринишдан йирик итга ўхшайди.Танаси бақувват, оёқлари узун, боши кенг пешонали учли тумшуқли, чеккасида соқолли, учли учбурчак қулоғи ва кенг жойлашган кўзлари мавжуд.

    Бўрининг панжаси итникига қараганда чўзилган, икки бармоғи олдинга қараган. Бўрининг баландлиги 60-85 см, танасининг узунлиги 100-160 см, дум узунлиги 35-50 см ва оғирлиги 30-50 кгга етади. Катта эркаклари урғочилардан 20% га йирикроқ.

    Кузатишлар натижасига кўра бўрилар бугунги кунда қўриқхонанинг Ғелон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди.