Оролқум миллий табиат боғида сайғоқлар фотоқопқонга тушиб қолди

    Яшил сайёра 19 феврал 2025 1344

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Оролқум миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонларга сайғоқлар (оқ қуйруқ) муҳрланди.

    Қайд этилишича, сайғоқ бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган жуда ноёб тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига, шунингдек, CITESнинг II иловасига киритилган.

    Ўзбекистон ҳам бу борада Қозоғистон Республикаси билан сайғоқни сақлаб қолиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш бўйича ўзаро англашув Меморандуми ҳамда сайғоқларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича Ҳукуматлараро битим имзоланган.

    Маълумот учун, Оролқум миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ташкил этилган. Ҳудудда 25 тур ҳайвонот дунёси учрайди ва 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Оролқумда энг кўп учрайдиган ҳайвонлар сайғоқлардир.