“Зомин“ қўриқхонасида бўрилар галаси фотоқопқонга тушиб қолди

    Яшил сайёра 5 март 2025 848

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Зомин“ давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга озиқ-овқат излаб кезиб юрган бўрилар галаси муҳрланди.

    Маълумот учун, Зомин давлат қўриқхонаси 1928 йил июнь ойида Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида ташкил этилган. Қўриқхонада 149 турдаги ҳайвон яшайди, улардан 17 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Бўрилар ақлли йиртқичлар бўлиб, оилавий жамоа бўлиб яшашни маъқул кўради. Улар овоз, тана ҳаракати ва ҳатто юз ифодалари орқали мулоқот қилишлари мумкин. Бўрилар кунига 60 км масофани босиб ўтишади ва улар ҳид билиш борасида инсонларга қараганда 100 маротаба сезгирроқ. Бу ҳайвонлар ўлжасини ўраб олиш ва заифлаштириш учун турли усуллардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликда ов қилишади.