Экология вазирлигининг хабар беришича, вазирлик тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга қўриқхона қоидаларини бузган икки нафар фуқаро тушиб қолган.
Ҳозирда қоидабузарларнинг шахси аниқланиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва ҳар бир фуқарога нисбатан 3 миллион 750 минг сўм миқдорида маъмурий жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экология вазирлиги тасарруфидаги “Юқори Тўпаланг“ миллий табиат боғи Тамшуш ҳудудида 3500–4000 метр баландликда ўрнатилган фотоқопқонга илк бор қор қоплони тушиб қолганди.








