Қор қоплони Ўзбекистон Қизил китобига, IUCN ва CITES I Қизил рўйхатига иловасига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш арафасида турган тур мақомига эга. Шунингдек, қор қоплони катта йиртқич ва мушуксимонлар оиласининг, асосан, совуқ иқлимда яшайдиган ягона аъзоси.
Қизиғи шундаки, қор қоплонлари ақл бовар қилмайдиган даражада сакраш қобилиятига эга бўлиб, улар 15 метр узунликкача сакрашлари мумкин. Бу ўз танасининг узунлигидан 6 баравар кўп.
Маълумот учун, “Юқори Тўпаланг“ миллий табиат боғи 2022 йил март ойида Сурхондарё вилоятининг Сариёсиё туманида ташкил этилган. Боғ Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий ён бағирларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 930 метрдан 3700 метргача бўлган ҳудудни ўз ичига олади. Ҳудудда 46 турдаги фауна вакиллари яшайди, улардан 20 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.








