Ҳудудларда ташкил этилаётган инвестицион лойиҳалар ишсиз бўлган аҳоли қатламини доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланишини таъминламоқда. Шу билан бир қаторда юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши, қулай инвестицион муҳит яратилиши натижасида янги иш ўринлари ташкил этиляпти.
Ана шундай йирик лойиҳалардан бири – Ўрта Чирчиқ туманидаги “Фаровон ҳаёт калити” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий иссиқхонаси бўлиб, йил давомида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари хорижга экспорт қилинмоқда.
Иссиқхонада жорий йил бошидан бошлаб салкам 200 тонна, яъни умумий қиймати 337300 АҚШ доллари миқдоридаги помидор Россия Федерациясига экспорт қилинди. Шунингдек, жорий йил июнь ойининг охирларига қадар экспорт қилинаётган маҳсулотларни 400 тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, корхона лойиҳа ташаббускори ва банк кредити маблағлари асосида бунёд этилган бўлиб, ҳозир бу ерда 22 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган.