баннер
21 апр 2025
15:29

    Хитой сув остида уча оладиган ва суза оладиган дрон ишлаб чиқди

    Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб сув остида суза оладиган ва уча оладиган дрон ихтиро қилди.

    Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

    Қурилманинг учиши учун фойдаланадиган парраклар 5 сонияда сувда букланади ва фюзеляжга маҳкам жойлашади, бу эса сувнинг қаршилигини сезиларли даражада камайтиради ва махсус эшкакли винтлар сув остида ҳаракатланишни таъминлайди.

    Шимоли-ғарбий политехника университети (NWPU) томонидан Хитой аэродинамика тадқиқот ва ишланмалар маркази (CARDC) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган учувчисиз учиш қурилмаси сув ости кемасидан учирилади ва ўз вазифасини бажариб, унга қайтади. Ҳавода юқори маневр қилиш ва сувда ишлаш қобилияти туфайли дрон разведка ва зарбалар бериш учун ишлатилиши мумкин.

    Нашрнинг ёзишича, мавжуд мудофаа технологиялари бундай қуролларни тўхтатишга қодир эмас, деб хабар беради report.az.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech