баннер
25 апр 2025
19:40

    Экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси яратилади

    Ўзбекистонда экологик тоза сиқилган табиий газ (СТГ) ёқилғиси асосида ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникасини яратишга қаратилган инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Инновацион ривожланиш агентлиги бошқарма бошлиғи Умиджон Ҳошимов маълум қилишича, ушбу лойиҳа Корея Республикасининг Корея юқори технологиялар институти (KIAT), Инновацион ривожланиш агентлиги, “Ўзавтосаноат“ АЖ ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида татбиқ этиляпти. Унинг умумий қиймати эса 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

    Лойиҳа Корея Республикасининг ОDA дастури доирасида беғараз кўмак асосида молиялаштирилмоқда. Унинг асосий мақсади R&D тадқиқот ва ишланмалар марказини ташкил этиш ҳамда мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги техникаларини экологик тоза СТГ ёқилғисига ўтказишдир. Бу эса мамлакатда экологияга нисбатан таъсирни камайтириш, ёқилғи харажатларини оптималлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

    Лойиҳа доирасида замонавий СТГ-4 газ баллонли ускуналар жорий этилади. Бу ускуналар двигатель учун хавфсиз, кам харажатли ва ҳайдовчининг аралашувини минимал талаб этадиган ечим ҳисобланади.

    Шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида технологик ечимлар ишлаб чиқилади, замонавий асбоб-ускуналар жорий этилади ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech