Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган, боксчимиз Баҳодир Жалолов, курашчиларимиз Муҳсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга зарбоп тўн кийдириб, тадбиркорлар совға қилган хонадонлар калитларини тантанали топширди.
Спортчиларимизнинг ота-оналари ва яқинлари сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёш авлод камолоти ва спортга қаратаётган эътибори, уларнинг Ватанимиз шуҳратини нуфузли мусобақаларда кенг тараннум этишга яратаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Тартанали тадбир иштирокчилари воҳанинг мард ўғлонлари билан эсдалик учун суратларга тушди. Гуллар туҳфа қилинди.