Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадасидаги ғалабасига бағишланган фильм суратга олинади

    Бокс Федерацияси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “CONGLOMERATE “ МЧЖ ҳамкорлигида спортчи Баҳодир Жалоловнинг Токиода ўтган Олимпиададаги ғалабасига бағишланган “Енгилмас. Токиога йўл” фильми суратга олинмоқда.

    Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов қисман боксдан четлаштирилди. Аммо бу мағлубиятни омадсизлик деб ҳисоблаган мураббийлар спортчини терма жамоага қайтаришга муваффақ бўлишади.

    Баҳодир яна машғулотларга киришади ва қисқа вақт ичида бир қанча муҳим турнирларда ғалаба қозониб, нафақат Осиё, балки жаҳон чемпиони бўлади. Бундан ташқари, профессионал боксда ҳам юқори натижалар кўрсатади.

    Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада ҳар қандай ҳолатда ҳам америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.

    Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрез билан юзлашади. Турнир ҳайъатининг режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада айёр ва маккорона режа барбод бўлади – Баходир Жалолов Олимпиада чемпионига айланади.

    Режиссёр Акром Исоқов, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Султон Аббосов, Сергей Кузьминих, саҳналаштирувчи оператор Хусанбой Алижонов.

    Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши режалаштирилган. Фильмда Отабек Мусаев, Ёқуб Аҳмедов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Саида Раметова каби таниқли актёрлар ҳам турли қаҳрамонларни гавдалантиришади. Режага кўра, 100 киши ижодий ва техник жараёнларда қатнашади. Тасвирга олиш ишларини Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йорк, шаҳарларида олиб бориш белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates