Қайд этилишича, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасининг саъй ҳаракатлари натижасида вояга етмаган қиз бугун,15 апрель куни Тошкент халқаро аэропортида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари томонидан кутиб олинган.
Ҳозирда у Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди. Жойлаштиришнинг муқобил шакли белгилангунга қадар қизга ушбу марказда зарур ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.