Ота-оналар хусусий болалар боғчалари ва мактабларга тўлов учун даромад солиғи тўламайди

    Молия 24 сентябр 2024 568

    Нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотида ўқиш пуллик ҳисобланади. Энди ота-она (фарзандликка олувчи)нинг бунинг учун ҳар бир фарзандга ойига 3 млн сўм доирасидаги харажатлари солиқ солишдан озод қилинади.

    Бу ҳақда Солиқ хизмати хабар берди.

    ЎРҚ 785-сон 26.07.2022 йил Қарорга кўра, ушбу имтиёз орқали ота-онанинг (фарзанд асраб олувчининг) ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўм миқдоридаги харажатлари солиқдан озод этилди.

    Масалан, ота (она)га унинг иш жойи бўйича ҳар ойда 720 минг сўм (6 млн сўмдан 12%) ЖШОДС ушлаб қолинган ҳолда 6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланади.

    У бухгалтерияга ўз фарзандининг таъминоти учун МТТга ҳар ойда 2,5 млн сўм ўтказиш ҳақида ариза тақдим этади.

    Ушбу 2,5 млн сўм учун солиқ ҳисобланмайди. Бухгалтерия фақат 3,5 млн сўм (6 млн сўм — 2,5 млн сўм) фарқдан солиқ ушлаб қолади. Солиқ 420 минг сўмни (3500 х 12%) ташкил қилади. Ота (она) солиқдан ойига 3 00 минг сўм тежайди.

    Имтиёз қандай қўлланилади?

    Ота (она) имтиёзни:

    — ўз корхонангизнинг бухгалтериясига маблағларни нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотига ўтказиш ҳақида ариза ва тўловга счёт (шартнома) тақдим этган ҳолда иш жойи бўйича;

    ▫️солиқ хизматига йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларация ва ўқиш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қўллаши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates