ОТБ Ўзбекистон билан янги беш йиллик ҳамкорлик стратегиясини бошлади

    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун 2024–2028 йилларга мўлжалланган мамлакатда яшил ва инклюзив иқтисодиётга ўтиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги мамлакат билан ҳамкорлик стратегиясини бошлади.

    Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, янги беш йиллик стратегия доирасида ОТБ Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётга ўтишида ёрдам бериш, хусусий сектор ривожланиши ва рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш ва инсон капиталига сармояларни рағбатлантиришни кўзлаган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорлик қилади.

    "Стратегия ҳукуматнинг “Ўзбекистон-2030” узоқ муддатли ривожланиш режасида белгиланган устувор йўналишларига мос келади, дейилади хабарда.
    

    “ОТБнинг Ўзбекистон учун янги ҳамкорлик стратегияси мамлакатнинг 2030 йилгача бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича стратегик мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлайди”, - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. “ОТБ Ўзбекистоннинг кўп йиллик ишончли ҳамкори сифатида ташқи глобал ва минтақавий зарбаларга қарамай мамлакатга барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва камтаъминланганликни камайтиришга ёрдам беришга содиқ қолади”.

    Янги стратегия ОТБнинг энергетика, давлат секторини бошқариш, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурсларни бошқариш ҳамда шаҳарларни ривожлантириш каби қатор тармоқлардаги фаолиятини ўз ичига олади. Бундан ташқари банк таълим ва ижтимоий ҳимояни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

    “Янги ҳамкорликнинг стратегик мақсадларига эришиш учун ОТБ сиёсий мулоқот ва инновацион ечимлар билан бир қаторда мамлакатдаги суверен ва хусусий сектор операцияларини жалб қилади”, - деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси Директори Канокпан Лао-Арайа.

    Иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини кенгайтириш учун қулай муҳитни қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТБ макроиқтисодий ва фискал ислоҳотларни, шунингдек, давлат корхоналар трансформацияси ва хусусийлаштиришга тайёрлашни кучайтиради. Банк хусусий секторнинг иқтисодий ривожланишдаги иштирокини, жумладан, ички молия бозорлари ва инфратузилма инвестицияларини яхшилаш орқали қўллаб-қувватлайди. ОТБ, шунингдек, тўғридан-тўғри суверен бўлмаган молиялаштириш ва давлат-хусусий шериклик орқали хусусий секторни қўллаб-қувватлашни кучайтиради.

    Ўзбекистоннинг 2030 йилгача инсон капиталини ривожлантириш мақсадларига эришиш учун ОТБ кўмаги бутун мамлакат бўйлаб таълим ва кўникмаларни ошириш сифати, инклюзивлиги ва долзарблигини оширишга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, шу жумладан хусусий секторнинг кенг иштирокини рағбатлантириш орқали, шунингдек аҳолининг энг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш орқали қаратилади.

    ОТБ, хусусий сектор операциялари сари ўзининг стратегик силжишига мувофиқ, маҳаллий ва халқаро компаниялар, инвесторлар ва бизнес бирлашмалари билан биргаликда молиялаштириш бўйича ҳамкорликни ва мулоқотни кенгайтиради. ОТБ, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, одамларга сармоя килиш, гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун фуқаролик жамияти ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни давом эттиради.

    Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган ва ўшандан бери банк мамлакатга 12.5 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates