Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Осиё тараққиёт банки президенти Масато Кандо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон мактабларида STEM-таълимни модернизация қилишга қаратилган «Ўрта таълимда STEM» лойиҳаси учун 100 млн долларлик кредит келишуви имзоланди.
Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳалар таълим, ичимлик суви таъминоти, транспорт ва молиявий-техник ёрдам соҳаларини қамраб олади.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тожикистонга ўз энергетика тизимини Ўзбекистон билан тармоқлараро уланиш орқали Марказий Осиё энерготизимига улаши учун 15 миллион доллар миқдоридаги грант маблағи ажратди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун 2024–2028 йилларга мўлжалланган мамлакатда яшил ва инклюзив иқтисодиётга ўтиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги мамлакат билан ҳамкорлик стратегиясини бошлади.
Шу йил 3 июлда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая билан учрашди.
Жорий йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистонда инвестиция сиёсатини барқарор ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси” лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашди.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга энергия самарадорлиги ва электр энергияси хизматлари ишончлилигини ошириш учун энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштиришга ёрдам беришга қаратилган 200 миллион доллар миқдоридаги қарзни маъқуллади.
Жорий йил 22 августда пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Осиё Тараққиёт банкининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий раҳбари Энрико Пинали билан учрашди.