Ўзбекистонда инвестициявий жозибадорликни ошириш лойиҳаси амалга ошириляпти

    Инвестициялар 6 март 2024 1167

    Жорий йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистонда инвестиция сиёсатини барқарор ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси” лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этди.

    Лойиҳа Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Европа Иттифоқи, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) иштирокида амалга ошириляпти.

    Тадбирда, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Шарлотта Адриан, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая, ИҲТТ, ХМК (Халқаро молия корпорацияси), ОТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши экспертлари иштирок этди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон ҳукуматининг сўровига биноан, Европа Иттифоқи ва ОТБнинг молиявий кўмагида ИҲТТ ОТБ билан биргаликда инвестиция муҳитини, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар самарадорлигини ва уларнинг барқарор ривожланиш, савдо ва инвестициялар ўртасидаги муносабатларга таъсирини баҳолаш ва таҳлил қилиш лойиҳасини амалга оширяпти. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қиймат қўшилишининг занжирлари, инфратузилмани ривожлантириш, “яшил ривожланиш” ва рақамлаштиришга инвестициялар оқимини кенгайтириш имкониятларига таъсири, имтиёзлар ва преференциялар тизими самарадорлиги ва бошқа йўналишлар таҳлил қилинади.

    Ўз нутқида Лазиз Кудратов Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самараларини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадқиқот натижалари инвестиция муҳитини яхшилаш, ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг узоқ муддатли истиқболда мамлакат иқтисодий ривожланишига максимал таъсирини таъминлаш бўйича далилларга асосланган таҳлил ва мослаштирилган тавсиялар бўлиши кутиляпти.

    Хусусан, лойиҳа мамлакатимизга инвестициявий жозибадорлик индексидаги ўрнини яхшилаш, ИҲТТнинг “Халқаро инвестициялар ва кўпмиллатли корхоналар тўғрисида”ги декларациясига қўшилиш ва ИҲТТнинг давлатларининг илғор тажрибаларини жорий этган ҳолда инвестициялар соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш имконини беради.

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун масъул вазирлик ва идоралар, жумладан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Статистика агентлиги билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates