ОТБ қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради

    Яшил сайёра 15 ноябр 2023 1090

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашди.

    БМТнинг чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчиликка қарши Конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида ташкил этилган учрашувда Азиз Абдуҳакимов Осиё тараққиёт банки билан самарали ҳамкорлик ўрнатилганини алоҳида таъкидлади.

    Маълумот учун, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади. Мамлакатимиз минтақада бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда. Жорий йилда жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.

    Учрашув давомида шаҳарларни комплекс ривожлантириш, экология соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш, Япониядаги чиқиндини қайта ишлаш соҳасидаги компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

    Ўз навбатида Норио Саито 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасининг 2-босқичини бошлаш таклифини билдирди.

    Учрашув якунида Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито Ўзбекистонда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қурғоқчилик ва очарчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини қайд этилди.

    Шунингдек, Япониядаги чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш, соҳада Осиё тараққиёт банки томонидан инвестицияларни олиб кириш, грантлар ажратилиши ҳамда вазирлик ва қуйи ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик қўллаб-қувватланадиган бўлди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, 2022 йил 23 декабрда Япония Экология вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган. Меморандумга кўра, томонлар иқлим ўзгариши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, чиқиндиларни бошқариш соҳаларида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиши белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates