Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Фулад" клуби дарвозабони Ўткир Юсупов Эрон грандига ўтмади.

    Championat.asia‘нинг хабар беришича, Эроннинг "Истиқлол" клуби "Фулад"да тўп тепаётган Ўткир Юсуповга таклиф билан чиққан, бироқ посбон "Фулад"да қолишни афзал билган.

    Энди эса "Истиқлол" "Зенит" дарвозабони Юрий Лодигинни олишга ҳаракат қилмоқда.

    34 ёшли Юсупов ўтган мавсум хузистонликлар сафида 29 ўйинда 28 та гол ўтказиб юборди ва 12 ўйинда дарвозасини ҳимоя қилолди.

    Маълумот учун, "Истиқлол" таркибида ўзбекистонлик икки футболчи – Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов ўйнайди.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates