Ойни тадқиқ этадиган робот-кентавр ишлаб чиқилади

    Россиялик мутахассислар Ойни тадқиқ қилишга мўлжалланган робот тизими лойиҳасини тақдим этди.

    “Андроидная техника” нодавлат ташкилоти ва Alpha Robotics Venture жамғармаси вакиллари томонидан мазкур лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

    Роботнинг юқори қисми одам танасига ўхшайди. Унинг ёрдами билан Ернинг табиий йўлдоши юзасида турли тадқиқот ишлари олиб борилади. “Торс” ғилдиракли платформага ўрнатилади, шу жиҳатдан бу моделни қадимги кентавр билан солиштириш мумкин.

    Бундан ташқари, роботга учувчи дрон жойлаштирилади. Уч қисмнинг ҳар бири (торс, платформа ва дрон) ўз бошқарув тизимига эга бўлади ва бошқа қисмлардан алоҳида ишлай олади.

    Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, “Торс” аллақачон тайёр ва мобиль платформани ишлаб чиқиш бўйича ишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Бу борада носозликларни тузатиш ва уни такомиллаштириш талаб қилинади. Бир неча ой ичида робот синовга тайёр бўлади, деди Alpha Robotics Venture компанияси раҳбари Владимир Белый.

    “Кентавр”ни лойиҳалашда Халқаро коинот станциясида муваффақиятли синовдан ўтган одамсимон робот – Теледройдни ишлаб чиқиш тажрибасидан фойдаланилди. Шунингдек, ихтирочилар Ойнинг ўзига хос шароитини, хусусан, тортишиш кучини ҳисобга олишди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates