Оёқлар орасига яширилган ноқонуний дори воситалар фош этилди

    Сифати кафолатланмаган дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши вилоят божхоначилари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

    Қайд этилишича, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган 2 нафар фуқароларнинг хатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо бўлганлиги сабабли, божхона ходими томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, 2 нафар фуқаро танасининг бел ва оёқ қисмларига скотч билан ўраб яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 15 млн сўмлик жами 724 дона ҳар-хил турдаги дори воситаларини олиб утаётганлиги аниқланди.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates