Тарихий тилла тангани яширинча олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    "Бухоро Аэропорти" чегара божхона пости ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари ўзаро ҳамкорлигида Россия империяси даврига тегишли олтин тангани юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.

    Маълумотларга кўра, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган ушбу нумизматика ашёси 1897 йилда зарб этилган бўлиб, Россия империясига тегишли 15 рубллик олтин тангадир. Унда император Николай ИИ нинг портрети ҳамда Россия империяси герби тасвирланган.

    Маълумот ўрнида ўтган 2024 йилда божхона ходимлари томонидан 41 та ҳолат қайд этилиб, жами 468 дона қадимий нумизматика ашёлари мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates