Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Даъво 1979 йилдаги “Европада ёввойи фауна ва флорани ва табиий яшаш жойларини сақлаш тўғрисидаги” конвенция (“Берн конвенцияси”) асосида 12 февраль куни киритилди.
Озарбайжоннинг Арманистонга қарши даъвоси Берн конвенциясига асосланган биринчи давлатлараро арбитраж жараёнидир, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатда Арманистон томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича юридик мажбуриятларини кўп миқдорда бузилгани ҳақида сўз боради, деб хабар беради report.az.
“Озарбайжон ўз ҳудудларини оккупациядан озод қилгандан сўнг, Арманистон томонидан атроф-муҳит вайрон қилинганининг даҳшатли фактларини фош қилди. Мамлакат дунёдаги биохилма-хилликнинг энг бой нуқталаридан биридаги яшаш жойлари ва турларини ҳимоя қила олмади. Арманистоннинг ҳаракатлари минтақадаги ёввойи табиат ва турларга ўнглаб бўлмас зарар етказди”, дейилади баёнотда.