Мажмуа билан қисқача танишув асносида Озарбайжон делегацияси вакилларига мазкур мажмуа ҳақида, хусусан иншоотнинг ўзига хос меъморий ечими тўғрисида маълумот берилди.
“Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган.
Олий ва юқори мартабали меҳмонлар, расмий хорижий делегацияларнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида бу ердаги монументга гул қўйиш яхши анъанага айланган.
Қардош давлат вакиллари мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримиз сиймолари билан боғлиқ маълумотларга алоҳида қизиқиш билдирди.