Озарбайжон ҳукумати раҳбари пойтахтимиздаги Технопарк фаолияти билан танишди

    Ҳукумат 11 июн 2025 1541

    Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов биргаликда Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

    Ушбу замонавий инновацион мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида барпо этилган.

    Бугунги кунда бу ерда тўғридан-тўғри инвестиция эвазига 16 та ишлаб чиқариш майдони жойлашган.

    Озарбайжон ҳукумати раҳбарига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагич, лифт, сув насоси, саноат кондиционери, совутиш ускуналари каби турли хил юқори технологик маҳсулотлар намойиш этилди.

    Таъкидлаш жоиз, етакчи хорижий брендлар ва қатъий сифат назоратида остида тайёрланаётган бу товарлар ички ва ташқи бозорда юқори талабга эга.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates