Озарбайжон Президенти Арманистон билан тинчлик шартномасини тузиш шартини айтди

    Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Конституциясига ўзгартириш киритилса, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини айтди.

    Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Арманистоннинг даъволари Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олмаслик, Қорабоғни Озарбайжондан ажратиб олиш каби масалаларга асосланган.

    “Агар Арманистон Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволарига чек қўйса, Конституция ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритса, тинчликка эришиш мумкин”, деди у Бокуда Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашувда.

    Илҳом Алиевнинг қўшимча қилишича, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида де-факто тинчлик аллақачон мавжуд ва бир неча ойдан бери мамлакатлар чегарасида тинч вазият ҳукм сурмоқда.

    Аммо бу жараённи мантиқий якунига етказиш учун тинчлик шартномасини имзолаш ва Арманистоннинг Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволарига чек қўйиш зарур, деди у.

    Озарбайжон Президентининг айтишича, Арманистоннинг мустақиллик ҳуқуқи Қорабоғ минтақасини қўшиб олиш ва Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини бузишга тўғридан-тўғри чақириқларни ўз ичига олади ва бу ҳужжатга ҳаволалар Арманистон Конституциясида ўз аксини топган.

    Ноябрь ойида Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасининг асосий тамойиллари бўйича келишиб олган эди.

    Аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик ўрнатиш ва муносабатларни нормаллаштиришнинг учта асосий тамойили ҳақида гапирган эди.

    Шунингдек, Арманистон ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пактни имзолашни Озарбайжонга таклиф қилганди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates