Озарбайжон ташқи ишлар вазири: Ереван Бокуга тинчлик шартномаси бўйича яна бир таклифлар пакетини топширди

    Озарбайжон бир неча кун аввал Арманистондан тинчлик шартномаси бўйича яна бир таклифлар пакетини олди.

    Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.

    Байрамов венгриялик ҳамкасбини Боку ва Ереван ўртасидаги тинчлик жараёни ҳақида хабардор қилганини қайд этди.

    Вазирнинг таъкидлашича, шу йилнинг май ойида Олмаота шаҳрида Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан бўлиб ўтган музокаралар олдидан Боку Ереванга тинчлик шартномаси лойиҳаси бўйича ўз таклифларини етказган.

    “Бир неча кун олдин биз Арманистондан тинчлик шартномаси бўйича яна бир таклиф олдик”, деди Байрамов.

    Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Озарбайжон тинчлик кун тартибига содиқлигини ва барқарор тинчликка эришиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр эканини таъкидлади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates