Ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш – узоқ муддатли шерикликнинг муҳим омили

    Фикр 4 сентябр 2025 606

    Дунё мамлакатлари ўртасида ўз ривожланиш йўлига, позициясига эга бўлган юртимиз ҳар жабҳада яхши ҳамкорга айланмоқда.

    Шу жиҳатдан давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 31 август – 3 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва ва «ШҲТ плюс» форматидаги саммитда иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриши кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суришга сабаб бўлди.

    Тянсзин шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Президентимиз бир қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

    Жумладан, давлатимиз раҳбари ўз нутқида «Бундай шароитда ШҲТ давлатларининг бир-бирини ўзаро тушуниши ва бирдамлиги – бу фақат қимматли бойлик эмас, балки бизнинг бепоён минтақамизда тинчликни сақлашнинг калитидир» деб таъкидлаб, ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир аъзо давлат манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муҳим омили эканлигини билдирди.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбари «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс» форматидаги мажлисда қатнашиб, бугунги кундаги халқаро вазият ҳукм сураётган шароитда ШҲТ жаҳонда барқарор ва адолатли тартиботни таъминлашнинг мустаҳкам таянчларидан бири эканлиги, сермаҳсул натижалари барқарорликни янада мустаҳкамлаш, кўпқиррали шерикликни кенгайтириш, барча мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилиши ҳақида фикрларини билдирди.

    Пекин шаҳрида Президентимиз ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг расмий делегациялари аъзолари иштирокида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари тўғрисидаги музокаралар ўтказилди.

    Музокаралар якунида муҳим бўлган бир қатор ҳужжатлар, жумладан, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва «Бир макон, бир йўл» ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури, «Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида», «Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида» битимлар имзоланди.

    Бундан ташқари:

    • Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича, техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида,
    • мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида,
    • Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;
    • космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;
    • рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
    • рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
    • Самарқанд вилояти ва Тянсзин шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;
    • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ҳам имзоланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг «China Gold», «China Coal Resources», «China Datang Corporation», «Tianjin Rail Transit Group», «Poly Changda», «Tianjin Urban Construction», «Jinchuan Group», «China Synfuels», «Jinchuan», «ST Wonderful», «Mizuda», «World Agriculture», «Dongzhu Ecology” ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари учрашув ўтказиб, ўтган йилги 10 миллиард долларлик инвестицияни янада ошириш чора-тадбирлари келишиб олинди.

    Ташриф доирасидаги муҳим учрашувлардан бири сифатида Пекин шаҳрида президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашувини айтиш жоиз.

    Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида ва ташкил этилган қўшма саноат парклари доирасида кооперация алоқаларини рағбатлантириш каби масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    Ташриф сўнгида давлатимиз раҳбари Пекин шаҳридаги Тянанмен майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этиб, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг ёрқин намунаси эканлигини билдирди.

    Айтиш жоизки, муҳим ва долзарб мавзулар етакчилик қилган мазкур учрашувлар юртимиз тараққиёти учун зарур бўлган барқарорликни янада мустаҳкамлаб, шерикликни кенгайтириш ва ривожланишни таъминлашга хизмат қилиши билан эътиборга лойиқдир.

    Баҳодир Маъмуров,

    Бухоро давлат педагогика институти ректори,

    педагогика фанлари доктори, профессор

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates