Ўзбек кулоли чет элдаги ўқув юртларида тақдимотлар қилмоқда

    Ӯзбекистон Халқ устаси Абдулло Нарзуллаев октябрь ойининг 3-23 саналарида ӯтказилаётган ,A.S.I.E Халқаро жамғармаси томонидан ташкил қилинган фестивалда иштирок этмоқда.

    Ӯзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси Франциянинг A.S.I.E Халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳа дастури бӯйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

    Лойиҳа доирасида ҳунарманд кулол, Ӯзбекистон Халқ устаси Абдулло Нарзуллаев октябрь ойининг 3-23 саналарида ӯтказилаётган ,A.S.I.E Халқаро жамғармаси томонидан ташкил қилинган фестивалда иштирок этмоқда.

    Абдулло Нарзуллаев Бурж шаҳридаги қатор ӯқув масканларида ӯзбек кулолчилик мактаблари тўғрисидаги тақдимотлари билан чиқишлар қилмоқда.

    Шу билан бирга кулолчилик бӯйича маҳорат дарсларини олиб бормоқда.

    Уста ҳунарманднинг фестиваль дастури доирасидаги тақдимот ва маҳорат дарслари францияликлар томонидан қизиқиш билан қабул қилинмоқда.