Ўзбек қоракўл ва жун маҳсулотлари халқаро аукционларда

    Бизнес 27 март 2023 926

    Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида «International Fur and Leather Expo-2023» кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Унда «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо мўйна ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, қоракўл ва мўйна маҳсулотлари билан иштирок этяпти.

    Триллион долларлик бозорга эга Жанубий Корея мезбонлик қилаётган мазкур кўргазмада илк бор Ўзбек қоракўл ва мўйна маҳсулотлари халқаро бозор ва ҳамкорларга тақдим этиляпти. Янги коллекциялар жаҳон мўйна ишлаб чиқарувчиларида катта қизиқиш уйғотяпти.

    Кўргазманинг дастлабки кунида «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси ҳамда халқаро мўйна федерациясининг (IFF) президенти Жоннес Манакас ўртасида музокара бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбек қоракўл ва мўйна маҳсулотларини халқаро аукционларга олиб чиқиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни қўллаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, IFF раҳбари томонидан қоракўл маҳсулотларини нафақат МДҲ балки Европа бозорларига олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди. GSP+ преференциялар тизимидан фойдаланган холда Европа бозорларида қоракўл ва жундан тайёрланган тайёр маҳсулотлар аукционларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Туркиянинг «Emelda» компанияси эса Ўзбекистондан қоракўл маҳсулотларини харид қилишни режалаштиряпти. Миллий брендимиз «Asian Furs» компанияси билан бўлиб ўтган музокараларда турк компанияси қоракўл маҳсулотларини Туркия бозорига етказиб бериш бўйича таклифларни илгари сурди.

    Мулоқотда қоракўл маҳсулотларини сифати юқори эканлиги, бугун бу турдаги табиий маҳсулотларга халқаро мўйна бозорида талаб ортиб бораётгани таъкидланди. Апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo – ShoesStar – EURASIA2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ва Турк компанияси ўртасида экспорт шартномалари имзоланиши кутиляпти.

    Кўргазма давомида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг Канада, Корея, АҚШ компаниялари билан қатор музокаралар ўтказиши режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates